Версия для слабовидящихОбращение граждан

Главная / Пресс-центр / Доклады и выступления руководства

Доклады и выступления руководства

Директор ООО "Хоразм Дори - Дармон"

Ражабов Сухбат Аразмухамедович

Ижтимоий дорихоналар - ҳалқ хизматида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини сифатли, самараси юқори ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Жамиятнинг жадал ривожланиши хусусий тадбиркорликка хам кенг йўллар очилмокда. Буни барча сохалардаги каби соғлиқни сақлаш сохасида хам кузатиш мумкин. Жумладан, хусусий шифохоналар ва клиникалар ташкил қилиш уларни жахон андозалари талаблари асосида жихозлаш ва беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш асосий ва долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Республикамизда дорихоналар тизимини ислох қилиш бўйича хам кенг қамровли ишлар олиб борилмокда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3532-сонли қарори соҳа ривожи йўлидаги яна бир қадам бўлди. Мазкур қарорда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий дорихоналар тизимини яратиш масалалари кенг қамраб олинган. Ушбу ҳужжат фармацевтика тармоғини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимизга 2017 йилда хориждан 9 минг номдаги 2 миллиард долларликдан кўпроқ дори воситалари ва тиббий буюмлар импорт қилинган. Мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар томонидан ички имкониятлардан келиб чиқиб, 2018 йилда 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда фармацевтика саноатини жахон андозаларига мос равишда тараққий эттириш учун сармоялар жалб этишни фаоллаштириш, ялпи ички маҳсулотда соҳа улушини оширишга эришиш кўзланган.

Хоразм вилояти ахолисига хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш, аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини юқори сифатли, кенг турдаги, арзон нархларда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти хокимлиги, Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоят шахарлари, туманлари кесимида белгиланган йўл харитасига асосан “Хоразм Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти тизимида 110та турғун ижтимоий дорихоналар ва вилоятининг дорихона муассасаси бўлмаган чекка ҳудудларида хизмат кўрсатиш учун жами 11та “Кўчма дорихона” шаҳобчалари ташкил қилиниши белгиланган эди.

Шунга асосан “Хоразм Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти тизимида мавжуд фаолият юритаётган дорихоналар билан биргаликда, 54та янги ижтимоий дорихона шаҳобчалари ташкил қилинди. Бунинг натижасида 54та янги иш ўрни яратилиб, фармацевтика мутахассисилиги бўлган  касб-хунар коллежини  битирган ёш йигит - қизлар иш билан таъминланди.

Тизимдаги барча ижтимоий дорихоналар мутахассислари 36 соатлик – “Ижтимоий дорихоналар ишини ташкиллаштириш” мавзуси бўйича Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш республика маркази Урганч худудий бўлинмаси ўқув курсида қайта тайёргарликдан ўтказилди.

Ижтимоий дорихона ва шаҳобчалари амалдаги санитария меъёрлари асосида қондиционер, совутгич, витрина, шкаф, стол-стуллар ва керакли анжомлар, назорат касса машиналари ва терминаллар билан жихозланган.

Қишлоқ аҳолисини арзон, сифатли дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжини қондириш, ҳамда ижтимоий тармоқни ривожлантириш учун қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари қошида ижтимоий дорихона шаҳобчалари ташкил қилинди.

Чекка худудларда жойлашган қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида 11та “Кўчма дорихона” шаҳобчалари фаолияти йўлга қўйилди. Улар назорат касса машинаси, терминаллар билан таъминланган бўлиб, вилоятнинг туманлардаги шаҳобчалари орқали 850-900 турдаги сифатли, арзон дори воситалари ва тиббий буюмларни қишлоқ аҳолисига етказиб бермоқда.

Ижтимоий дорихоналар ассортиментида арзон нархлардаги сифатли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг доимий мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиб, дори воситаларининг кўп қисми маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари (шу жумладан доривор ўсимликлар)дан иборат бўлиши таъминланган.

Ижтимоий дорихоналардаги фитобарларда врач тавсияларига асосан доривор гиёҳлардан фитоичимликлар тайёрланиб (қон кўпайтирувчи, тинчлантирувчи, яллиғланишга қарши ва сафро хайдовчи дамламалар) аҳолига қулайликлар яратилмоқда. Бундан ташқари имтиёзга эга бўлган 13 турдаги беморларга шифокор рецептлари асосида дори воситалари имтиёзли равишда бепул берилмоқда.

“Хоразм Дори–Дармон” масъулияти чекланган жамияти тизимида доривор ўсимликлар ҳом ашёлари асосида доривор ўсимликларни бирламчи кайта ишловчи ва кадокловчи цех фаолиятини йўлга қўйилди. Доривор ўсимликлардан 5 турдаги мойчечак гули, далачой ўти, тоғрайхон ўти, қалампир ялпиз барглари, наъматак мевалари 30,50,100 граммли пакет ва картон ўрамларда, 1г, 1,5г, 3 граммдан қадоқланган фильтр пакетларда маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Барча чора-тадбирлар, биринчи навбатда, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга, аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Эл-юрт соғлиги йўлида фидойи меҳнат қилиш кундалик фаолиятимиз мезони бўлиб қолади.

25.05.2018 йил 

Пресс-служба общество
(0362) 228 52 35

Директор ООО "Хоразм Дори - Дармон"

Ражабов Сухбат Аразмухамедович

Аҳолини сифатли ва арзон  дори воситалари ва тиббиёт

буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга қаратилган

чора-тадбирлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Мамлакатимиз раҳбарияти фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, самараси юқори ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистонда ташкил этилган фармацевтика саноати муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда ва жадал ривожланмоқда. Хусусан, мамлакатимиздаги 132 фармацевтика корхонаси томонидан 2 минг турдан ортиқ дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларидан фойдаланиш бўйича халқаро нормалар ва ривожланган давлатлар қонунчилигига мослаштирилган қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.

Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия этиш каби номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида ушбу қарор қабул қилинган. 

Ушбу қарор аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликларни даволашда қўлланиладиган юқори самарадорликка эга бўлган сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлашга қаратилган.

Кейинги вақтларда беморларга рецепт ёзишда мавжуд меъёр-қоидаларни бузиш, маҳаллий маҳсулотлар қолиб, чет элда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситаларини буюриш ҳолатлари кўпайган эди. Қолаверса, дорихоналарда перепаратлар баҳосининг турлича экани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур қарорга мувофиқ, бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 2017 йилнинг 1 январидан янги тартиб-қоида жорий этилди. Эндиликда четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. 

Тиббиётда кенг қўлланиладиган 343 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилди. Бундан 227 номдагилари хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг, 116 турдаги маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмлар, шундан 97 турдагиси дори воситалари ва 18таси тиббий буюмлар ҳисобланади. Бу нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича ташкил этилган Республика комиссияси томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади.

Даволаш муассасалари ва аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланишини назорат қилиш бўйича Республика комиссиясининг 2017 йил 6 февралдаги 4-сонли баёнига  (14/1-799  09.02.2017 й.) асосан чет элда ишлаб чиқарилган 167 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган улгуржи ва чакана нархлари белгиланди. Чет элда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чегараланган нархлари 2017 йилнинг 7 мартдан бошлаб қўлланилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари белгиланган нархларда сотилади. Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган 76 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар (Ўзбекистон Республикаси ССВ 2016 йил 21 ноябрдаги №71-сонли буйруғи), ҳамда шифокор рецептисиз бериладиган 1225 турдаги дори воситалари рўйхати (Ўзбекистон Республикаси ССВ 2016 йил 23 ноябрдаги №72-сонли буйруғи, адлия вазирлигидан 30.11.2016 йилда №2842-сон билан рўйхатга олинган) шундан 192 турдаги монопрепаратлар, 1033 турдаги мажмуавий препаратлар рўйхати дорихоналарнинг харидорга қулай ва кўринарли жойига илиб қўйилмоқда. Тиббиёт ходимлари ва дорихоналар маъсуллари учун амалий семинарлар ташкил этилиб, қарор моҳияти, унда белгиланган вазифалар тушунтирилмоқда.

Ўз навбатида, юридик шахслар, яъни дорихона муассасалари томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилса, уларга қатъий жазо қўлланилади ва ҳатто лицензиясини бекор қилиш кўзда тутилган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш тизимидаги дорихоналар, даволаш профилактика муассасалари ва хусусий дорихоналарга етказиш бўйича жойларда семинарлар ўтказилди. Семинарларда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб вилоятимиздаги барча дорихоналарнинг “Истеъмолчилар бурчаги” ташкил этилиб, унда:

·       барча дорихоналар учун мажбурий бўлган энг зарур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхати (76 турдаги  дори воситалари ва тиббий буюмлар),

·       рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати,

·       белгиланган нархларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлари,

·      чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвалини илиб қўйилишини таъминланмоқда. 

“Хоразм Дори-Дармон” маъсулияти чекланган жамияти томонидан ҳаётий муҳим бўлган дори воситалари ва тиббий маҳсулотлари шу жумладан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва этил спирти вилоятдаги даволаш профилактика муассасалари, тизимдаги дорихоналар ва шаҳобчалар орқали вилоят аҳолисига етказиб берилмоқда.

“Хоразм Дори–Дармон” масъулияти чекланган жамияти тизимида доривор ўсимликлар ҳом ашёлари асосида доривор ўсимликларни бирламчи кайта ишловчи ва кадокловчи цех фаолияти йўлга қўйилди. Доривор ўсимликлардан 5 турдаги мойчечак гули, далачой ўти, тоғрайхон ўти, қалампир ялпиз барглари, наъматак мевалари 30,50,100 граммли пакет ва  картон ўрамларда, 1г, 1,5г, 3г №25 фильтр  пакетларда 10 хил маҳсулотлар 2016 йилда умумий қиймати 41,4 млн. сўмлик, 2017 йилнинг 1,5 ойида 12,5 млн. сўмлик қадоқланиб арзон нархларда аҳолига етказиб берилди.

Вилоятда дори воситаларига бўлган эҳтиёжни ички имкониятлардан фойдаланган холда таъминлаш, ҳамда маҳсулотларнинг таннархини камайтириш мақсадида «Хоразм Дори-Дармон» МЧЖ га қарашли 1-сон дорихонасида беморлар эҳтиёжи учун сифатли 25-30 турдаги дори воситалари ва эритмалар тайёрланмоқда. Шундан 15-17 турдаги хар хил хажмли идишларда стерил ва 5-6 турдаги ностерил (сиртга ишлатиладиган), 7 турдаги ичиш учун дорихона шароитида тайёрланадиган дори-воситалари тайёрланиб аҳолига етказиб берилмоқда. Дорихоналар мутахассислар билан таъминланган, керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

2016 йилда вилоятнинг Боғот, Шовот, Қўшкўпир, Хазорасп, Хонка, Хива, Янгиарик, Янгибозор, Гурлан туманлари ва Питнак шахарчасида жами 10та ижтимоий дорихоналар қисқа муддатларда ташкил қилиниб ўз фаолиятини бошлади.

Ижтимоий дорихоналар ассортиментида арзон нархлардаги сифатли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг доимий мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиб, ассортиментнинг кўп қисми маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган арзон нархлардаги фармацевтика маҳсулотлари (шу жумладан доривор ўсимликлар)дан иборат бўлиши йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги  “Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайта нархланиб, чегараланган (муайян) нархлар белгиланди, бу борадаги маълумотлар жамият сайтига ва дорихоналарда аҳоли эътибори учун истеъмолчилар бурчагига жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган ушбу қарорининг ҳаётга татбиқ этилиши ички бозорни арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан янада тўлиқ таъминлаш, нарх белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан, ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан қиммат импорт дори воситаларини тавсия этиш бўйича номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолларга йўл қўймаслик имконини беради.

Мазкур барча чора-тадбирлар, биринчи навбатда, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга, аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

22.02.2017
Пресс-служба общество
(0362) 228 52 35

 

«Хоразм Дори-Дармон» масъулияти чекланган жамияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари ва соатлари

 

http://xorazmdd.uz/uploads/1.jpg

http://xorazmdd.uz/uploads/2.jpg